Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган Қуръон мусобақасида иштирок этишни истовчиларнинг рўйхатга олиш давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Telegram’даги канали орқали маълум қилинди.
Мусобақада иштирок этиш учун 8 январь ҳолатига кўра республика бўйича 733 киши ҳужжат топширган, 9 январь ҳолатига кўра эса 1101 тани ташкил этган эди.
Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, бугун, 10 январь ҳолатига кўра, рўйхатга олинганлар сони 2079 кишини ташкил этди (1118 эркак, 861 аёл).
Рақамлардан кўриниб турибдики, бир кунда иштирок этиш хоҳишини билдирганлардан қарийб минг нафари рўйхатдан ўтган.
Фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб талаб-истакларни инобатга олган ҳолда иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати 13 январдан 15 январга узайтирилгани маълум қилинди. Иштирок этиш истагида бўлганлар 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Изоҳ (0)