Америка фотоқурилмалар ишлаб чиқарувчиси Kodak шахсий криптовалютасини яратиш ниятида. Бу ҳақда 9 январь куни Bloomberg агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Компания жорий ой якунида KodakOne деб номланган тегишли блокчейн-платформани ишга туширади. У, биринчи навбатда, профессионал фотографларга мўлжалланади ва фотоишларга мулк ҳуқуқининг ўзига хос реестрига айланади. KodakOne фойдаланувчилари унинг ёрдамида ўз фотоматериалларини рўйхатдан ўтказиши, шунингдек, уларга лицензиялар сотиши мумкин. Тўлов Kodakcoin номи остида яратилаётган криптовалютада амалга оширилади.
Криптовалюта ва блокчейн-платформа яратиши ҳақидаги янгиликдан сўнг Kodak акциялари Нью-Йорк фонд биржасида 120 фоиздан ортиққа кўтарилди ва 9 январь кунги савдолар якунида бир дона акция қиймати 6,9 долларга яқин қийматни ташкил этди.
Изоҳ (0)