Эстония мудофаа кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Рихо Террас Россия ўтган йилги «Ғарб-2017» ўқув машғулотлари билан Европа ҳудудида НАТО билан урушга тайёрланган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Германиянинг Bild нашрига маълум қилди.
«Очиқ айтаман: бу ўқув машғулотлари билан Россия НАТО позицияларига тўла кўламли ҳужумни симуляция қилди. Бу машғулотлар фақат Болтиқ мамлакатларига қаратилмаган эди, бу Заполярядан Қора денгизгача бўлган ҳудудни эгаллаган машқлар серияси эди. Кўламлар ва масофа баёнотдан анча ортиқ эди», — дейди Террас.
Россия ва Беларуснинг «Ғарб-2017» қўшма стратегик ўқув машғулотлари 14 сентябрдан 20 сентябрга қадар ўтказилди. Унга 12,7 минг нафаргача ҳарбий хизматчи, 70 тагача самолёт ва вертолёт, 680 донагача жанговар техника жалб этилди. Шу каби қўшма машғулотлар 2009 ва 2013 йилларда ҳам ўтказилган эди.
Изоҳ (0)