Хитойда 3D-принтерда чоп этилган дунёдаги илк автобус бекати очилди, деб ёзади «Hi-Tech.Mail.ru».
3D-принтерда чоп этиш технологияси борган сари кўпроқ қўлланилмоқда — масалан, Нидерландияда 3D-принтерда чоп этилган велосипед кўприги очилган эди.
Энди эса WinSun Construction компанияси 3D-принтерда чоп этилган дунёдаги биринчи автобус бекатини намойиш этди.
У бор-йўғи бир кечада компаниянинг Шанхайдаги заводида қайта ишланган чиқинди материалларидан фойдаланиб бетондан ишланган. Сўнгра Фэнцзин шаҳридаги (Шанхай) йўлга ўрнатилган. Аввал бу ерда автобус бекати белгиси турган.
Изоҳ (0)