Венето провинциясида яшовчи Альмерина Маскарелло бионик қўл протези ўрнатилган илк италиялик аёл бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аёлнинг қўли 1993 йил июлида, фабрикада ишлаётган чоғида пресс остида қолиб кетганди.
Бионик протезни Сильвестро Мисер раҳбарлигидаги халқаро олимлар гуруҳи ишлаб чиқди. 2016 йил июнида нейрожарроҳ Паоло Мария Россини ва унинг ҳамкасблари операция чоғида Алмеринага бионик қўлни имплантация қилди.
Шундан бери 1,5 йил вақт ўтди ва мазкур тажрибани муваффақиятли якунланди, деб ҳисоблаш мумкин.
Изоҳ (0)