5 январь куни фавқулодда хизматлар ходимлари пойтахтда лифтда қолиб кетган фуқароларни қутқарди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарномада айтилишича, 5 январь куни соат 05:06 да Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерига Сергели тумани уй-жой мулкдорлари ширкати уюшмаси раиси Л.Н. Югай қўнғироқ қилиб, техник носозликлар туфайли Сергели-5 даҳасидаги кўп қаватли уйнинг лифти тўхтаб қолгани, лифт ичида эса беш нафар киши қолиб кетганлиги ва ёрдамга муҳтожлигини маълум қилади.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга этиб бориб, 3 ва 4-қаватлар орасида тўхтаб қолган лифт ичидан фуқароларни чиқариб олди.
Қутқарувчиларнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдами натижасида ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)