Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг молиявий технологиялар билан шуғулланувчи бир неча компанияси Ўзбекистон бозорини ўрганишга киришди. Бу ҳақда Silkway Ventures холдингининг маркетинг бўйича директори Женис Мухиев маълум қилди, деб хабар беради «Spot.uz».

Фото: «Kapital.kz»

Фото: «Kapital.kz»

Унинг айтишича, Ўзбекистон бозорига чиқиш Қозоғистоннинг молиявий технологиялар билан шуғулланувчи компаниялари учун 2018 йилдаги асосий мақсадлардан бири.

«Кутилаётган қизиқарли лойиҳа ва ташаббуслардан бири Қозоғистоннинг соҳа бўйича лойиҳаларини халқаро бозорлар, жумладан, очиқ бўлиб бораётган Ўзбекистонга экспансиясини давом эттиришдан иборат. Бир неча компаниялар қўшни бозорни ўрганмоқда ва қўшма бизнесни ишга тушириш учун шериклар изламоқда», — деди Мухиев.

Ўтган йил ноябрь ойида Ўзбекистон бозорига “Processing.kz” эквайринг сервиси чиқишни мўлжалланаётгани маълум бўлганди, декабрда эса Тиcкетон.кз онлайн-чипталар сервиси синов тантибида иш бошлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди