Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Янгийўл шаҳрига уюштирган ташрифи давомида тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан танишди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бирлашманинг кўз касалликлар ва кардиология бўлимларида бўлиб, беморлар ҳолидан хабар олди.

Мутассаддиларга мазкур тиббиёт марказини қайта қуриш, аҳоли саломатлиги йўлида ҳеч нарсани аямаслик кераклигини таъкидлади.

«Янгийўлдаги шифохонада беморлар чопонда ётганини кўриб, кўзимга ёш келди. Кроватлар, бинонинг аҳволи юрагимда қолди», — деди Ўзбекистон Президенти.