Қаршида «Миллий армиямиз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ҳарбий техникалар намойиши ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шаҳар кўчалари бўйлаб зирҳли ҳарбий техника тантанали марш билан ҳаракатланди.
Энг сўнгги русумдаги компьютерлаштирилган ҳарбий техникаларни ўзбек ўғлонлари маҳорат билан бошқариб бораётганини кўриш қалбимда ифтихор туйғусини янада юксалтирди. Президентимизнинг ҳам мақсади интеллектуал салоҳиятли, замонавий билимларни пухта эгаллаган ҳарбийларга эга миллий армиямизни шакллантиришдир. Бундай ёшлар бизнинг умидимиз, келажагимиз. Улар халқимиз осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги ва давлатимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашга қодир.Бўри бобо Норқобилов, меҳнат фахрийси.
Ҳарбий техника намойишида иштирок этган 1000 дан зиёд ўқувчи-ёшлар ҳарбий техника, ўқотар қурол-аслаҳа билан яқиндан танишди, мутахассислардан улар тўғрисида маълумотлар олди.
Изоҳ (0)