Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Янги йил байрамини нишонлаш чоғида заҳарланиб ўлди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, уч нафар ўзбекистонлик байрам дастурхони учун ароқ сотиб олган. Сифатсиз ароқни ичган эркаклар заҳарланган. Улардан бири ҳаётдан кўз юмган.
Айтилишича, уларни квартираларидан топиб олишган. Шифокорлар ва полиция етиб келганида ўзбекистонликлардан бирининг жони узилиб бўлган эди.
Криминалистлар ароқнинг қолдиқларини экспертизага йўллади.
Улфатлар 23, 25 ва 26 ёшда эди. 23 ёшли марҳумнинг танаси суд экспертизаси мутахассислари томонидан текширилмоқда.
Изоҳ (0)