Татаристон пойтахти Қозонда икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Улар Янги йил оқшомида мухтор ўлка президентининг қароргоҳига кириб олишга уринганликда айбланмоқда, деб хабар беради EADaily.
Ўзбекистонликларнинг бири 41, иккинчиси 44 ёшда. Улар Қозон Кремли панжарасидан ўтган пайтда қўриқчилар томонидан ушланди.
Қўлга олинганлар маҳаллий бозорда ишлашини, президент қароргоҳини томоша қилиш учун келганини айтмоқда.
Изоҳ (0)