• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Қадимий, аммо бугунга қадар мавжуд бўлган 15 шаҳар

    Шаҳарлар бундан 5-6 минг йиллар муқаддам вужудга келган. Қадимги дунё тарихида донг таратган буюк шаҳарларнинг кўпчилиги йўқ бўлиб кетган. Аммо уларнинг баъзи бировлари бугунги кунга қадар ҳам мавжуд бўлиб, туристларнинг севимли саёҳат ҳудудларига айланиб қолган.

    Novate сайти вужудга келиши узоқ ўтмишга бориб тақаладиган, аммо бугунгача мавжуд бўлган ана шундай шаҳарлардан 15 таси ҳақида қисқача маълумот тақдим этди.

    Балх, Афғонистон: милоддан аввалги 1500 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Номи юнон манбаларида Бактра деб тилга олинадиган шаҳар ҳудудида илк одамлар 3,5 минг йиллар муқаддам ўрнаша бошлаган. Шундан буён тузилган кўплаб давлатларнинг пойтахти ёки марказларидан бири мақомида юрган бу шаҳар араб манбаларида «Шаҳарлар онаси» деб аталади. Бугунги кунда у илгаригидай йирик ва замонавий шаҳар эмас, лекин, шунга қарамай, тарихий муҳитни сақлаб қола олгани билан диққатга сазовордир.

    Киркук, Ироқ: милоддан аввалги 2200 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Бу шаҳар бобилликларни, мидияликларни кўрган ноёб тарих даракчисидир. Шаҳар Бағдоддан 240 километр узоқликда жойлашган бўлиб, нефть саноати марказларидан бири саналади.

    Арбил, Ироқ, милоддан аввалги 2300 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Арбил қадимдан савдо-сотиқ маркази бўлиб келган. Форслардан тортиб туркларгача ушбу шаҳарга эгалик қилиш учун курашган. Шунингдек, Арбил Буюк Ипак Йўлининг муҳим марказларидан бири ҳам эди.

    Сур, Ливан, милоддан аввалги 2750 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Сур ҳам ўзининг қарийб 5 минг йиллик тарихи мобайнида кўплаб халқлар ва империяларни кўрди. Милодий 64 йилда у Рим империяси тарафидан забт этилди. Ҳозир у дунёнинг энг гўзал туристик шаҳарларидан бири ҳисобланади.

    Қуддус, Исроил: милоддан аввалги 2800 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Яқин Шарқ ва бутун дунёнинг энг машҳур шаҳарларидан бири бўлмиш Қуддус жаҳоннинг уч дини вакиллари учун муқаддас даргоҳ ҳисобланади. У ерда яҳудийларнинг, христианларнинг ва мусулмонларнинг муборак қадамжолари бор. Худованд тобути ибодатхонаси, ал-Ақсо масжиди шулар жумласидандир. Тарихи давомида Қуддус 23 марта қамал қилинган, унга 52 ҳужум амалга оширилган. Бундан ташқари, у икки марта бутунлай вайрон этилган ва қайта тикланган.

    Байрут, Ливан: милоддан аввалги 3000 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Беш минг йиллик тарихга эга Байрут нафақат туристик манзилгоҳ, балки Ливаннинг маркази ва шиддат билан ривожланаётган замонавий шаҳар ҳамдир. У мамлакатнинг пойтахти ва айни пайтда иқтисодий ва маданий марказидир.

    Ғозиантеп, Туркия: милоддан аввалги 3650 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Бошқа қадимий шаҳарлар сингари, Ғозиантеп ҳам кўплаб босқинлар, ривожланиш ва қулашларни бошдан кечирган. Бугунги кунда эса у Туркиянинг энг диққатга сазовор кўҳна манзилгоҳларидан бири ҳисобланади.

    Пловдив, Болгария: милоддан аввалги 4000 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Болгариянинг Пловдив шаҳри 6000 йилдан буён ўз ўрнида собит турибди. У Фракия таркибида бўлди, римликлар ва Усмонлилар томонидан эгалланди. Шу боис унда турфа тарихий ёдгорликларни топиш мумкин, масалан, турк ҳаммомларини ва Рим услубидаги меъморий обидаларни.

    Сайда, Ливан: милоддан аввалги 4000 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Сайда шаҳрида Александр Македонский, Исо Масиҳ бўлган. Унинг ҳудудидаги энг эски ёдгорлик бўлмиш финикияликлар манзилгоҳи бугунги кунга қадар мавжуд.

    Ал-Фаюм, Миср: милоддан аввалги 4000 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Ал-Фаюм Қадимги Мисрдаги Крокодилополис шаҳрининг тарихий қисмидир. Бу шаҳар аҳолиси Пецухос номли тимсоҳга топинган. Унга яқин ҳудудда пирамидалар ва маданий марказ жойлашган.

    Шуш, Эрон: милоддан аввалги 4200 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Юнон манбаларида Суза деб аталадиган бу шаҳар ўз вақтида Эламнинг маркази, Аҳамонийлар салтанатининг марказларидан бири бўлган. Ҳозир бу митти шаҳарда 65 минг киши истиқомат қилади. Ваҳоланки, у Эрон тарихидаги энг йирик шаҳарчилик марказларидан бири бўлган.

    Дамашқ, Сурия: милоддан аввалги 4300 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Дамашққа таъриф бериш ортиқча бўлса керак. Қадимги дунёнинг энг йирик шаҳарларидан бири ўрта асрларда араб халифалигининг пойтахтига айланди. Бугунги тарихчилар уни дунёдаги энг қадимги тирик шаҳар деб атайди.

    Halaб, Сурия: милоддан аввалги 4300 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Halaб, бошқа кўплаб қадимги шаҳарлардан фарқли равишда, бугунги кунда ҳам йирик мегаполис мақомини сақлаб қолган эди. Сурияда фуқаролик уруши бошлангунига қадар унинг аҳолиси 4,4 миллион кишини ташкил қиларди.

    Библ, Ливан: милоддан аввалги 5000 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate
    Финикияликлар бу шаҳарни Гебал деб атаган. Библ номини эса унга юнонлар берган.

    Иерихон, Фаластин: милоддан аввалги 9000 йиллар

    Фото: Novate

    Фото: Novate

    Иерихон бугунги кунда мавжудлигини сақлаб қолган энг қадимги шаҳардир. Унинг ҳудудида илк бор одамлар 11 минг йил олдин жойлаша бошлаган. Ҳозир у ерда 20 минг киши яшайди.

    01.01.2018, 13:00   Изоҳ (0)   81308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.