АПЛ етакчиси «Манчестер Сити»дан очко тортиб оладиган жамоа топилди. Бу — «Кристал Пэлас».
Моуриньонинг мухлисларга янги йил совғаси: «Челси» «Юнайтед»дан илгарилаб кетди
Лондон клубини қабул қилиб олгунига қадар Англия миллий термасини 4 йил давомида бошқариб келган Рой Хожсон «шаҳарликлар»ни тўхтатиб қолишнинг йўлини топди. 70 ёшли мутахассис шогирдлари ҳатто ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Бироқ сербиялик футболчи 91-дақиқада «Сити» дарвозасига белгиланган пенальтидан аниқ фойдалана олмади. Бразилиялик посбон зарбани бартараф этиб, Гвардиола жамоасини мавсумдаги илк мағлубиятдан қутқариб қолди.Шу тариқа «Манчестер Сити» футболчилари кучли бешликда мутлоқ рекордни янгилай олмади. Ўз вақтида Германиянинг «Бавария» клуби кетма-кет 19 ўйинда зафар қучишга эришганди. «Сити» эса 18 талик кўрсаткич билан тўхтади.
Лондоннинг «Арсенал» клуби эса турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган «Вест Бромвич» майдонида очко йўқотди. Қўлга киритилган 1 очко «тўпчилар»ни 5-ўринга олиб чиқди. Бироқ бу мустаҳкам жойлашув эмас. 4 январь куни «Тоттенҳэм» Лондон дербисида зафар қуча олса ёки дуранг ўйнаса, «Арсенал»дан илгарилаб кетади.
Англия Премьер-Лигаси 21-тур беллашувлари 31 декабрь, якшанба
«Кристал Пэлас» — «Манчестер Сити» 0:0
Ноаниқ пенальти: Лука Миливоевич, 91+ (К).«Вест Бромвич» — «Арсенал» 1:1
Голлар: Алексис Санчес, 84 (0:1). Жей Родригес, 88-пен (1:1).4 январь, пайшанба«Тоттенҳэм» — «Вест Ҳэм»
Изоҳ (0)