31 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Саид Шаҳобуддин Темурий ва Тошкентда бўлиб турган Афғонистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Самир Жаводни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида ниҳоясига етаётган 2017 йилда Ўзбекистон – Афғонистон муносабатларининг якунлари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 4–6 декабрдаги мамлакатга расмий ташрифи ва унинг самарали натижалари икки томонлама ҳамкорликда янги саҳифа очди ҳамда унга кўп қиррали ва унумли тус берди.
Учрашувда 2018 йилда Ўзбекистон – Афғонистон ҳамкорлигининг баъзи йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)