Навоийда 1100 эҳтиёжманд оилага маиший техника воситалари топширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ушбу ташаббус доирасида Кармана туманида ўтказилган «Ҳар бир фуқаро Президент эътиборида» деб номланган тадбирда 100 дан ортиқ эҳтиёжманд оила ана шундай совғаларга эга бўлди.
«Турмуш ўртоғим саратон касаллигидан вафот этгач, тўрт фарзандим ёлғиз қарамоғимда қолди, — дейди туманнинг Янгиариқ маҳалласи яшовчи Н. Чориева. — Бугунги кунда фарзандларимни моддий таъминлаш менга бир мунча қийинчиликлар туғдирмоқда. Ўзим Навоий иссиқлик электр станциясида фаррош бўлиб ишлайман. Байрам олдидан оиламизга замонавий газ плитаси совға қилингани кўнглимни хушнуд этди. Бунинг учун Президентимизга минг раҳмат».
Вилоят миқёсида 1100 эҳтиёжманд оилага маиший техника воситалари топширилмоқда.
Изоҳ (0)