AdMe кундалик ҳаётда жуда керакли бўлган буюмларнинг янгича ажойиб вариантлари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Қиздириладиган ойна
Ойнанинг бир қисми қиздирилганлиги сабаб ҳеч қачон терламайди
Икки томонлама тиш пастаси
Дизайнер Доминик Уилкокс томонидан ўйлаб топилган иккита қопқоқли тиш пастаси.
Икки томонлама чироқ
Агарда ётоқхонада иккита каравот бўлса ва «хонадошлар»дан бири ярим тунгача китоб ўқишни яхши кўрса — бу ажойиб ечим.
Телефон учун кўп функцияли таглик (подставка)
Keizus Quadopod таглиги кенг функцияга эга бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ёрдам бера олади.
Электрон пул идиши
Ушбу пул идиши ёрдамида унинг ичида қанча маблағ йиғилиб қолганини билиш мумкин.
Йиғма кўзойнак
Hilx Unflod кўзойнакларини сумкада кўтариб юриш жуда осон — улар йиғилади.
Парда учун карниз
Бу каби карнизлар ёрдамида пардалар қуёш нурини хонага ўтказиб юбормайди.
Мини-дазмол
Сафарларда жуда қўл келадиган дазмол.
Бир марталик қувватлантиргич
Дизайнер Цун Чисян томонидан ўйлаб топилган қувватлантиргич жуда кичкина ўлчамга эга, шу сабаб уни ҳар қандай сумкада ҳам олиб юриш мумкин.
Капалак клавиатура
Keyboardio — одатдаги клавиатуранинг модернизациялашгани. Тугмалар жойлашувининг ноодатийлиги — матн тераётганда қўлларни табиий ушлаш имконини беради.
Изоҳ (0)