Пойтахтда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашлари сайловида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Тошкент вақти билан соат 17:00 га қадар сайловда 939318 нафар фуқаро иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 60,2 фоизини ташкил этади, деб хабар беради ЎзА.
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ягона матбуот марказида ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда шу ҳақда айтилди.
Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ. Каримов ҳозирга қадар сайлов комиссиясига жойлардан сайловни ўтказиш жараёнида сайловга доир қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан хабар ва маълумотлар келиб тушмаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)