22 декабрь куни Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Р. Джураэв Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Р. Джураэв Россия ФВВ миллий фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, келгусида доимий ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Россиянинг миллий бошқарув маркази ҳамда Ўзбекистон ФВВ фавқулодда вазиятларда бошқарув марказлари ўртасида видеоконференция йиг`илиши ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарма бошлиқлари иштирок этди.
Изоҳ (0)