Олдинроқ хабар қилинганидек, Тошкентда 24 декабрь, якшанба куни биринчи марта халқ депутатлари туман кенгашлари сайлови бўлиб ўтмоқда.
Овоз бериш учун 330 сайлов округи ва 855 сайлов участкаси ташкил этилган.
Олдинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сайловда овоз бергани хабар қилинган эди.
Соат 13:00 да сайловни ёритиш бўйича ягона матбуот марказида ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда сайловчиларнинг 20,4 фоизи овоз бериб бўлгани айтилган эди. Ҳозирда сайлов жараёни охирига етмоқда.
ЎзА сайлов участкаларида олинган фотосуратлар жамланмасини тақдим этди.
Изоҳ (0)