Даниянинг икки ҳайвонот боғи маҳаллий аҳолидан йиртқичларга озуқа учун уй ҳайвонларини қабул қилмоқда. Бу ҳақда Даниянинг TV2 телеканали маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Гап Копенгаген ва Гивскуд ҳайвонот боғлари ҳақида бормоқда. Копенгаген ҳайвонот боғи болалар кўз ўнгида шерларга озуқа учун жирафа ўлдирилгандан сўнг ёмон ном чиқарган эди.
Ҳозир ҳар иккала ҳайвонот боғи кераксиз кичкина ҳайвонлар, масалан, денгиз чўчқаси ва қуёнларни қабул қилмоқда. Улар билан шерлар, йўлбарслар ва бўрилар озиқланмоқда.
«Ҳайвонларнинг озуқаси ҳар доим от ёки сигир бўлмасдан, турлича бўлгани яхши», — дейди ҳайвонот боғи ходими Анна-Софи Эллер.
У йиртқичлар учун табиий ўлжа бўлиши мумкин бўлган ҳайвонлар озуқа учун фойдаланилаётганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)