Тожикистон таълим ва фан вазирлиги ўрта мактабларда Янги йил арчаларини ўрнатишни қатъиян тақиқлади. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Идора вакилларига кўра, бу қарор ота-оналар илтимосига биноан мактабларда байрам тадбирлари учун пул йиғилишига ва умуман ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган.
«Кўплаб ота-оналар вазирликнинг ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймасликни, мактабларда Янги йил арчаларининг ўрнатилишини тақиқлашни сўради. Биз шу асосда қарор қабул қилдик», — деб вазиятга изоҳ берди идора вакили Абдужаббор Алиев.
Шу билан бирга, ёшлар туман ва шаҳарларда ўтказиладиган Янги йил тантаналарида иштирок этиши мумкинлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)