Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида араб тили фани бўйича пулли ўқув курслари ташкил этилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ўқув курслари 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.
Ўқув курсларида таҳсил олиш истагида бўлган тингловчиларнинг ҳужжатлари 25—27 декабрь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача барча таълим муассасаларида қабул қилинади.
Хабарда қайд этилишича, ўқув курсларига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
—Ректор номига ариза;
—Соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл);
—Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
—4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
—Яшаш жойидан маълумотнома.
Изоҳ (0)