Россия пойтахтидаги уйлардан бирининг ертўласидан целлофанга ўралган жасад топилди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, 16 декабрь куни уй эгасининг ўзи ертўласидан жасадни топган. Кейинчалик у полицияга мурожаат қилган. Унинг кўрсатмаларига биноан, бир муддат олдин уйда ёлланма ишчилар меҳнат қилган.
Аниқланишича, жасад 38 ёшли Ўзбекистон фуқаросига тегишлидир. Унинг бошига болта билан зарба берилган. Жасад топилган пайтда унинг ўлдирилганига икки кун бўлган эди.
Қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)