НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс тез таъсир кучлари сони уч баробарга оширилганини эълон қилди. Бу ҳақда у Journal du Dimanche нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради Europe 1.
«2014 йили Украинада рўй берган инқироздан сўнг альянс кучларини мустаҳкамлаш бўйича йирик чораларни амалга оширди. Биз НАТО тез таъсир кучлари миқдорини уч баробарга ошириб, 40 минг кишига етказдик. Уларнинг 5 минг нафари бир неча кун ичида ҳаракатга келтирилади», — деди Столтенберг.
Унинг сўзларига қараганда, НАТО Болтиқбўйи давлатларида ҳаво ҳудудини патруллаш ва машғулотлар ўтказишни жадаллаштирди.
Изоҳ (0)