Россия—2018 мундиали Испания терма жамоасисиз ўтиши мумкин, деб ёзди мамлакатнинг энг олди нашрларидан бири El Pais.
ФИФА шу масалани ўзида акс эттирган мактубини Испания Қироллик футбол федерациясига юбориб улгурган. Хатда ёзилишича, ҳукумат футбол федерациясининг ишига аралашгудек бўлса, Халқаро футбол уюшмаси буни кечириб ўтирмайди.
Аввалроқ Испания футбол федерацияси президенти Анҳель Мария Вильяр коррупцияда айбланиб, истеъфога чиқарилганди. Ҳозир унинг вазифасини вақтинчалик Хуан Луис Ларреа бошқариб турибди.
Ҳеч ким Испания термасини мундиалдан четда қолдиришга шошилмаяпти. Бундай ҳолат кузатилмайди. Сиз Испанияни Жаҳон Чемпионатидан четлаштириб, ўрнига Италияни кўришни истаётганмидингиз? Бизда федерация одатдагидек иш олиб боряпти. Қолаверса, мундиал чиптаси ҳақли равишда ютиб олинган ва ФИФА ҳам буни тан олади.Вильярдан бўшаб қолган ўринга яқин орада сайловлар бўлиб ўтади. ФИФАни аслида мана шу сайловлар ташвишга солиб қўйган. Шубҳага кўра, расмий Мадрид сайловга аралашиб, унда ўзи истаган вакил ютиб чиқиши учун ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин. Бу ҳолат эса ФИФА низомининг 13-бандига зиддир.Хуан Луис Ларреа, ИФФ президенти в.в.б.
Испания термаси саралашда Италияни қолдириб кетганди. «Қизил фурия» 2010 йилги мундиалда бош совринга эга чиққан. 2008 ва 2012 йилларда эса Еврода зафар қучган. 2018 йилги ЖЧда испанлар Эрон, Марокаш ва Португалия билан бир гуруҳдан жой олганди.
Изоҳ (0)