Airbus 2007 йили Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри аэропортида TAM Airlines авиакомпанияси самолёти ҳалокатга учрагани учун 30 миллион реал (9,1 миллион доллар) тўлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Концерн судга мустақил равишда даъво киритган 33 қурбоннинг 93 нафар яқини билан келишувга эришгани билдирилмоқда.
2007 йил, 17 июлда Порту-Алегри — Сан-Паулу рейсини амалга оширган Airbus-320 Конгоньяс аэропортига қўниш чоғида аэродром четига чиқиб кетган ва ёқилғи шoхобчасига бориб урилганди.
Лайнер бортида ёнғин бошланди, бунинг оқибатида 199 киши ҳалок бўлган.