«Тахтлар ўйини» сериалида Санса Старк ролини ижро этиб шуҳрат қозонган актриса Софи Тёрнер сериалнинг сўнгги мавсуми қачон чиқиши ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда, Variety нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Унга кўра, охирги мавсум мухлисларга 2019 йили тақдим этилади.
Шунингдек, у шу йилнинг октябрида съёмка жараёни бошланганини, суратга олиш ишлари 6-7 ойдан сўнг тугашини маълум қилди.
Параллель равишда Тёрнер «Икс одамлар: Қора Феникс» фильмида суратга тушмоқда.
Изоҳ (0)