АҚШнинг Rolling Stone журнали 2017 йилнинг энг ёмон фильмлари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Рейтингда биринчи ўринни Майкл Бэйнинг «Трансформерлар: Сўнгги рицарь» фильми эгаллади.
Иккинчи ўринга «Қоронғу минора», учинчи ўринга «Эллик тусга қоронғуроқ» фильмлари «муносиб» кўрилди.
Ўнликка, шунингдек, «Қўшиқ кетидан қўшиқ», «Мумия», «Орамизда тоғлар бор», «Валериан ва минг сайёра шаҳри», «Салом ота, Янги Йил!» ва «Субурбикон» фильмлари кирди.
Изоҳ (0)