Спорт арбитраж суди Артур Таймазовнинг Пекин—2008 Олимпиадаси чемпионлигидан маҳрум этилгани борасидаги апелляциясини қаноатлантирмади. Бу ҳақда «Газета.uz» ташкилот матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси антидопинг қоидаларини бузгани учун Артур Таймазовни Пекин—2008 Олимпиадаси чемпионлигидан маҳрум қилганди. Шу тариқа финалда у билан гиламга чиққан россиялик Бахтиёр Аҳмедов 120 килограммгача бўлган вазн тоифасида расман чемпион сифатида тан олинганди.
Мен ҳақиқат қарор топишига ишонгандим, аммо бундай бўлиб чиқмади. Менинг ғалабам тоза бўлганди. Нималар дейишмасин ва қандай қарорлар қабул қилишмасин, мен ўз мухлисларим учун барибир Олимпиаданинг уч карра чемпиони бўлиб қолавераман.Артур Таймазов ўз вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони бўлишдан ташқари, Сидней—2000 Олимпиадасини кумуш медаль билан якунлаган, кейинроқ Афина—2004, Пекин—2008 ва Лондон—2012 Олимпиадаларида олтин медалга эга чиққан.Ҳаётида бирор марта ҳам машғулот ўтказмаган ва олимп чўққиси сари йўл нақадар машаққатли экани ҳақида умуман билмайдиган инсонлар қарор чиқариб ўтириши ачинарли. Улар спортда қилаётган ишда мен одамгарчилик кўрмаяпман.
Изоҳ (0)