Чемпионлар Лигасининг «B» гуруҳини Париж клуби пешқадам сифатида якунлади. Тўплар нисбатидаги устунлик «ПСЖ» учун қўл келди.
Мюнхенда меҳмон бўлган Унаи Эмери жамоаси 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бунга қадар парижликлар кетма-кет 5 та учрашувда йирик ғалабаларни қўлга киритишга муваффақ бўлганди. Қайд этиш керак, «ПСЖ» ўтган ҳафта якунида Франция чемпионатида ҳам илк мағлубиятига рози бўлганди.
«Бавария» билан ўйинга тайёргарлик кўраётган «ПСЖ» мавсумдаги илк мағлубиятига рози бўлди
«Бавария» ва «ПСЖ»нинг Парижда кечган биринчи ўйинида немислар 0:3 ҳисобида енгилган ва клуб бош мураббийи Карло Анчелотти истеъфо беришга мажбур бўлганди. Шундан сўнг жамоани қабул қилиб олган Юпп Хайнкес «Бавария»ни яна эски мавқесига қайтара олди. Унинг бошқарувида қайта ўт олган «немис машинаси», Европанинг энг кучли клубларидан бири дея эътироф этилаётган «ПСЖ» устидан ҳам ишончли ғалабага эришди.Гуруҳдаги иккинчи беллашувда Брендан Рожерс бошқарувидаги «Селтик» ўз уйида мағлуб бўлди. Ваҳоланки шотландлар Бельгияда кечган биринчи учрашувда 3:0 ҳисобида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олганди. Шу тариқа тўплар нисбати ва ўзаро ўйинлардаги натижаси нисбатан яхшироқ бўлган «Селтик» халқаро майдондаги иштирокини Европа Лигасида давом эттирадиган бўлди.
Европа Чемпионлар Лигаси «B» гуруҳи. 6-тур ўйинлари 5 декабрь, сешанба
Изоҳ (0)