«Юлдузлар жанги»да Рей ролини ижро этган актриса Дейзи Ридли гўёки тўққизинчи эпизоддан сўнг трилогияни тарк этиши ҳақидаги матбуот хабарини рад этди. Бу ҳақда AfishaDaily хабар бермоқда.
Ридлининг сўзларига қараганда, Rolling Stone журнали интервьюдан сўнг унинг сўзларини нотўғри талқин қилган. Шундан сўнг қолган ОАВлари ҳам унинг кетиши ҳақидаги маълумотни тарқата бошлаган. «Журналист билан трилогия яна қанча давом этиши ҳақида гаплашгандик. Шунда мен фақат учта фильм — еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчига ёзилганлигимни айтдим», — дея аниқлик киритади актриса.
Ридли, шунингдек, унга навбатдаги қисмларда суратга тушиш таклиф қилинса, ўз ролига қайтишдан хурсанд бўлишини қўшимча қилди.
Ноябрь бошида Disney студияси «Юлдузлар жанги»нинг тўртинчи трилогиясини чиқаришини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)