ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида 2 декабрь куни пойтахтнинг Чилонзор туманида фоҳишахона фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Айтилишича, Қораев Руслан Илхомжонович Чилонзор тумани 3-мавзесида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 100 минг сўм эвазига фуқаро Б. ва К.ларга жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)