• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Насимовдан 500 сўз: Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ахборот технологиялари асрига етиб келмади. Бу вақтинчаликми?

    Жума куни дўстим билан суҳбатлашганимда, у истиқомат қиладиган 122 хонадондан иборат уйда яшовчиларнинг коммунал хизматлар тўловларидан қарзи 13 891 857 сўм 30 тийинни ташкил қилишини айтди. Унинг уйи жойлашган туман камбағал туман эмас, уй ҳам бечораҳол эмас, унда яшовчилар ҳам ўзига тўқ кишилар.

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Фото: Бахтиёр Насимов

    Мамлакатда 2017 йилда 4000 дан зиёд хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари фаолият юритади (2008 йилда — 4460 ХУЖМШ), улар 32400 дан ортиқ кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатишади (2008 йилда — 25961 уй). Бу миллионга яқин хонадон дегани, яъни мамлакатнинг уч-тўрт миллион фуқаросининг ҳаёти ХУЖМШ билан бевосита боғлиқ.

    Диққат, энди саволга ўтамиз: юқорида айтилган уй ва яна бошқа 18 та уйни бирлаштирган ХУЖМШ хонадон эгаларидан қарздорликни ундириши учун қандай воситаларга эга? Чунки ширкатлар томларни таъмирлаши, ертўлаларни қуритиши, уйлар атрофини тозалагани учун фаррошларга иш ҳақи тўлаши, сантехниклар, электриклар, газ хўжалиги ходимлари, лифтёрларга ҳақ тўлаши, кредит бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириши зарур.

    Умуман олганда, ушбу тизим қандай ишлайди? Шундай саволлар билан ижтимоий тармоқ ўқувчиларига юзландим:

    Римма С. уларни кескин танқид остига олди: «ХУЖМШдаги барча — раҳбаридан тортиб оддий ходимигача ўз ишини билмайдиган, нолойиқ одамлар».Карен С. ҳам ундан қолишмайди: «Умримда бирорта ҳам инсофли ХУЖМШни кўрмадим, қачон борсанг битта гапни айтишади: «эртага келинг».

    Балки Кареннинг бу борада омади келмагандир? Қаердадир яхши ишлайдиган ХУЖМШ ҳам бордир. Мен шундай деб ўйлайман. Ҳар ҳолда шунга ишонгим келади.

    Касби бухгалтер бўлган Шоира Т. нинг фикр-мулоҳазалари анчагина асосли. У дугонасига ширкатнинг қоғозларини тартибга солишида ёрдам берган ва ХУЖМШда ишлайдиганлар билан мулоқот қилишига тўғри келган, ўз тажрибалари асосида қуйидаги таклиф ва мулоҳазаларини билдирган:

    «Ширкат раислари – турли касб эгалари, уларнинг кўпчилиги уй-жой коммунал хўжалиги масалаларидан узоқ одамлар, шу туфайли улар аксарият ҳолларда муаммонинг моҳиятини тушунмайдилар.

    ХУЖМШ раҳбарияти кредит олган ҳоллар ҳам тез-тез учрайди, бироқ кредит бўйича ҳисоботларда ҳеч қандай шаффофлик йўқ. Бу ҳам етмаганидек, кредитлар ширкат аъзолари – шу уйларда яшовчиларнинг розилигисиз олинади, яъни сохта йиғилиш баённомалари тузилади.

    Олинган кредитлар ҳисобига бажарилган ишлар одатда сифатсиз қилинади, чунки ишни бажариш учун ҳамма ишни, ҳаттоки ўзи билмайдиган ишни ҳам қилишга тайёр, малакасиз мардикорлар ёлланади.

    Ҳозир Чилонзорда бундай вазиятлар ҳар қадамда учрайди, чунки ҳар бир кварталда бир неча ХУЖМШ фаолият юритади ва ҳеч ким ҳеч нарсага жавоб бермайди.

    Майда, тарқоқ ХУЖМШлардан воз кечиш керак ва уларнинг негизида йирик коммунал хўжаликлар тузиб, уларга уй қандай тузилган, коммуникация, электр ва иситиш тизими тўғри ишлаши учун нима қилиш кераклигини тушунадиган малакали муҳандисларни ишга олиш керак.

    Шундоқ ҳам аранг турган ХУЖМШларни батамом хароб ҳолга келтирадиган, ичишга муккасидан кетганларни эмас, балки малакали слесар, сантехник, электрик, фаррошларни ишга олиш керак.

    Анчагина асосли фикр, шундай эмасми?

    Ижтимоий тармоқларда ҳам ХУЖМШ тўғрисида баҳс-мунозаралар тугамайди.

    Ҳаттоки Facebook’да 10 мингдан зиёд одамни бирлаштирувчи «ХУЖМШ ва улар билан қандай яшаш мумкин? (Ўзбекистон)» деб номланган гуруҳ ҳам бор.

    Сайтлар ҳам бу мавзуда бутунлай қарама-қарши фикрларни баён қилувчи мақолаларга тўла. Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ. Бизнинг уйимиз – бу бизнинг қўрғонимиз. Қўрғон эса – томи тешик, ертўласи сувга тўла, лифти ишламайдиган, сув, электр таъминоти, иситиш тизимида муаммолар, уй олди ва атрофи бетартиб бўлса-чи? Бунинг устига қарорлар қабул қилишда шаффофлик умуман бўлмаса-чи?

    «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да миллионлаб фуқаролар учун ўта муҳим бўлган ижтимоий институтнинг шаффоф бўлмаслиги эса ажабланарли. Компьютер технологиялари асрида, телефон ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасидан истаган нарсамизни харид қилиб ва сайёрамизнинг бошқа тарафида нималар бўлаётганини кўриб турган бир пайтда, ажабки, кўпинча ўзимиз яшаб турган уйда нималар бўлаётганини билмаймиз.

    ХУЖМШда муаммолар талайгина, бироқ улардан энг кўп тилга олинаётгани – ширкатларнинг ўз аъзолари олдида ҳисобот бермаслиги ва шаффоф эмаслиги. Кўп ҳолларда одамлар ширкатнинг ҳисоб рақамида қанча пул бор, айнан нима учун ва қанча пул тўланаётганлигини билмайдилар. Ширкатнинг ҳар бир аъзоси учун шахсий кабинет бўлган дастурлар, ахборот тизимлари керак.

    ХУЖМШ хизматлари истеъмолчиси, хонадон эгалари қуйидагиларни кўриб туриши керак:

    — ўз ҳисоб рақамини: баланс, ойларга бўлинган ҳолда тўланиши керак бўлган сумма, тўловлар, пеня ва ҳ.к.— бутун уй бўйича ахборот, уйнинг умумий қарздорлиги (ва албатта! тарбиявий чора сифатида уйдаги қарздорларнинг батафсил рўйхати), тариф режалари;— ХУЖМШ бўйича ахборот: мулоқот учун телефон рақамлари, раҳбарият исми шарифи, сантехник, электрикларни чақириш учун телефон рақамлари, нима учун ва қанча пул тўлаётганимиз (ҳудудни тозалаш, мутахассислар хизмати, кредит, лифт ва ҳ.к.лар учун тўловлар);— барча янгиликлар ва эълонлар: хавфсизлик чоралари, йиғилишлар, депутатлар, ҳокимият ходимлари билан учрашувлар, уй ҳайвонларини эмлаш, дарахтларни кесиш, асфальт ётқизиш ва ҳ.к;— видеокамералар онлайн – режимда ишлаши зарур: болалар майдончасида, машиналар туриш жойида ва ҳ.к.ларда нималар бўлаётгани кўриниб туриши керак.

    Бундай тизим мамлакатнинг барча 4000 ХУЖМШни бирлаштириши керак.

    Бу фантастика эмас. XXI асрда яшаяпмиз ахир. Бу мен шу сайтда ёзган «Ақлли шаҳар» ягона ахборот тизимининг таркибий қисмларидан бири бўлади, холос.

    «Ақлли шаҳар» — унинг аҳолиси учун хавфсиз ва қулай, меҳмонлар учун эса хушмуомала ва шинам шаҳар бўлиши лозим.

    Бахтиёр Насимов

    «Дарё» шарҳловчиси

    04.12.2017, 18:10   Изоҳ (0)   19145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.