АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳозиргина ХХР раиси Си Цзиньпин билан Шимолий Кореянинг провокацион хатти-ҳаракатлари юзасидан гаплашдим. КХДРга қарши қўшимча ва кенг миқёсли санкциялар бугуноқ жорий этилади. Вазият назорат остига олинади!» — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Янги санкциялар нимадан иборат бўлишини Оқ Уй раҳбари аниқлаштириб ўтмади.
Кейинроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Вашингтон қўшимча чораларнинг катта рўйхатига эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, КХДР 2,5 ой давом этган «сукут»дан сўнг яна баллистик ракета учирди.
Изоҳ (0)