22—24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни «Чонг Ва Де» («Мовий сарой»)да «Сарой жавоҳири» сериалида Тангем образини яратган Ли Ёнг Э билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев ва Ли Ёнг Э кўришмоқда.
Фото: Newsис

23 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига Жанубий Корея президенти қароргоҳида кечки овқат уюштирилди. Кечки овқатда санъат ва маданият арбоблари қаторида ўзбек томошабинларига «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем образи орқали яхши таниш бўлган 46 ёшли актриса Ли Ёнг Э ҳам ташриф буюрди.

Мун Чжэ Ин ва Ли Ёнг Э кўришмоқда.
Фото: «Чонг Ва Де» саройи

Жанубий Корея матбуотининг ёзишича, кечки овқат вақтида «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем тайёрлаган овқатлардан бири ҳам меҳмонларга тортилди.

Фото: «Чонг Ва Де» саройи

Маросимда сериалдаги «Онара» қўшиғи ҳам ижро этилди.