Ирландияда авж олган сиёсий инқироз ҳукумат истеъфосига ва навбатдан ташқари сайловга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, мухолиф «Фианна фойл» партияси етакчиси инқироз келиб чиқишининг сабабчисидир.
Ҳукумат партияси бўлмиш «Фине гел» парламентда кўпчилик ўринга эга эмас, шу боис мухолифатчиларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож.
«Ўтган кеча ‘Фине гел’ янги сайловни хоҳлаяпти деган қарорга келдим», — деди «Фианна фойл» етакчиси Михол Мартин.
Бир муддат илгари мухолифатчилар парламентда бош вазир ўринбосарига ишончсизлик ҳақидаги резолюцияни овоз беришга қўйган эди. Ҳукмрон партия уни истеъфога чиқаришни хоҳламади, лекин мухолифат ишончсизлик вотумини қайтариб олишни хоҳламаяпти.
Таҳлилчиларнинг фикрига қараганда, агар орада келишувга эришилмаса, бу ҳукуматнинг тўлалигича истеъфога чиқишига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)