Зимбабвенинг янги раҳбари Эммерсон Мнангагва мамлакатда президент сайлови 2018 йили бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«2018 йили бўлиб ўтадиган демократик сайловдан олдин ва кейин бир-биримизга муносабатимиз тинчлик ва уйғунлик асосига қурилиши лозим. Бугун сизга ваъда бераманки, бу сайловлар режалаштирилганидек ўтади», — деди у.
Мнангагванинг қасамёд маросими 24 ноябрь куни Зимбабве пойтахти Хараредаги стадионда бўлиб ўтди. Собиқ президент Роберт Мугабе «чарчагани сабабли» маросимда қатнашмади.
Изоҳ (0)