Африка Иттифоқи Роберт Мугабенинг Зимбабве президенти мансабидан кетиш қарорини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Африка Иттифоқи комиссияси раиси Муса Факи Муҳаммад баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Роберт Мугабенинг ҳаётини Зимбабве халқига хизмат қилишга бағишлаганидан сўнг давлат раҳбари лавозимидан кетиш қарорини қўллаб-қувватлаймиз», — деди у.
Шунингдек, Муса Факи Муҳаммад Зимбабве халқининг ҳокимиятни тинч ўтказиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этди.
«Президент Мугабени қўрқмас панафрикачи, эрк курашчиси, мустақил Зимбабве халқи отаси сифатида эслашади», — қўшимча қилди раис.
Олдинроқ иттифоқ раиси Альфа Конде ташкилот Зимбабведаги ҳарбий тўнтаришни ҳеч қачон қабул қилмаслигини билдирган эди.
Муқаддам Зимбабве парламенти спикери мамлакатни 37 йил давомида бошқариб келган президент Роберт Мугабе истеъфога чиққанини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)