Ўзбекистон бокс термаси сафида Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этган ва фестивални бронза медали билан якунлаган Мурод Аҳмадалиев фаолиятини профессионал боксда давом эттиради.
«Оламспорт» нашрининг хабар беришича, Аҳмадалиев аллақачон АҚШ визасини олишга муваффақ бўлган. У яқин орада океанортига жўнаб кетади. Проф рингдаги илк жанг санаси қачон ва қаерда ўтиши, унга ким рақиб бўлиши ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.
Бунгача Рио—2016 қаҳрамонларидан Фазлиддин Ғоибназаров ва Рустам Тўлаганов проф боксга ўтиб кетганди. Мурод Аҳмадалиев Рио Олимпиадасининг -56 килограмм вазн тоифасидаги спортчилари орасида рингга чиққан. Мазкур вазн тоифасида кубалик Робейси Рамирес чемпионликни қўлга киритганди.
Изоҳ (0)