Ўзбекистонда махсус дўконларда амалга оширилган харидлар учун чет элликларга ҚҚС қиймати қайтарилиши тизими жорий этилади. Бу ҳақда «Kommersant.uz» хабар бермоқда.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси Испанияда Innova Taxfree компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказиб, Ўзбекистон халқаро шоппинг-туризм тармоғига киритилиши масаласини кўриб чиқди. Бу мамлакатга халқаро брендларни жалб этишга кўмак беради.
Айтилишича, томонлар Tax Free тизимини жорий этишда Ўзбекистон учун шоппинг-туризм стратегиясини ишлаб чиқади.
Февраль ойида Испания компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакат бозорида дастлабки таҳлилий ишларни амалга оширади.
Изоҳ (0)