Украинанинг мухолиф «Янги кучлар руҳи» партияси етакчиси, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакат бош вазири бўлишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ у ҳеч қандай мансаблар керак эмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди.
«Украина янги ҳокимиятга, янги ҳукуматга муҳтож. Биз бирга янги ҳукумат тузишимиз лозим. Мен сизлар билан бирга бу ишни қилишга тайёрман... Мен сиз билан бирга бу жараёнга бошчилик қилишга тайёрман, агар керак бўлса, мен бу ҳукуматга бошчилик қилишга тайёрман», — деди у Олий Рада биноси олдида қилган чиқишида.
Изоҳ (0)