Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Қудратилло Абдуғаффоровнинг профессионал боксдаги 13-ғалабасига гувоҳ бўлди.
Январь ойида жаҳон чемпионлиги учун АҚШда рингга чиқадиган Абдуқаҳҳоров, Андижондаги жангида ҳамюрти Шерзод Олимжоновга қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жангда Абдуқаҳҳоров рақибини 2-раунддаёқ техник нокаутга учратди. «Оламспорт» нашрининг ёзишича, мағлуб томон мураббийлари кетма-кет зарбалардан кейин, оқ сочиқни кўрсатишга мажбур бўлган ва енгилганини тан олган.
Шу тариқа Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг проф рингдаги статистикаси янада яхшиланди: 13 жанг ва 13 ғалаба. Шуларнинг 9 тасида у рақибларини муддатидан аввал таслим қилишга эришган.
WBC Silver чемпионлик камари соҳиби бўлган Абдуқаҳҳоров энди океан ортига жўнаб кетади ва жаҳон чемпиони бўлиш йўлидаги ҳаракатларини бошлайди. Чемпионлик жанги январда ўтиши аниқ. Бироқ айнан қайси санада экани ва кимга қаршилиги борасида маълумотлар ҳозирча йўқ.
Изоҳ (0)