Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Dr.Reddy’s Laboratories Ltd. (Ҳиндистон), KRKA d.d. tovarna zdravil Nova mesto (Словения) ва Ratiopharm GmbH (Германия) компанияларининг аризаларини кўриб чиқди. Чет эл компаниялари Ўзбекистоннинг MerrymedFarm қўшма корхонаси уларга тегишли товар белгиларидан ноқонуний фойдаланганидан шикоят қилди, деб хабар беради 1News.
Мурожаатни ўрганиш чоғида MerrymedFarm компанияси OMEC MR, MR AMBRABEN препаратларини ишлаб чиқариши маълум бўлди. Улар ном жиҳатдан оригинал препаратлар —OMEZ, AMBROBENE’га ўхшаб кетади, лекин бу маҳсулотларни Dr.Reddy’s Laboratories Ltd. ва Ratiopharm GmbH компаниялари ишлаб чиқаради.
Шунингдек, компания «Инъекциялар учун дексаметазон эритмаси» ва «Инъекциялар учун ноклофен эритмаси» маҳсулотларида KRKA d.d. tovarna zdravil Nova mesto компанияси дорилари қадоқланган пакетларнинг дизайни, графикаси, рангларини ишлатган.
Мурожаатни кўриб чиқиш якунлари бўйича MerrymedFarm хатти-ҳаракатлари «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасини бузувчи ноҳалол рақобат сифатида тан олинди. Унга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Изоҳ (0)