ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Сеулдан кейин Токиога ташриф буюриб, Япония Футбол Ассоциацияси президенти Ташима Кодзо билан учрашди ва ҳамкорлик масаласида келишиб олди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа Аҳмаджонов бир ҳафта ичида Осиё қитъасининг футболи ривожланган икки йирик мамлакати билан келишувга эришди.
Бунгача Аҳмаджонов БАА ва Қатар футболи раҳбарияти билан ҳам шундай келишувлар имзолаганди. Бунинг самараси ўлароқ, 14 ноябрь куни БАА ва Ўзбекистон миллий термалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Шунингдек, Амирлик футболи реферилари 4 декабрь куни ўтадиган Ўзбекистон Кубогининг финалини бошқариш ташриф буюриши айтилди.
Қатар билан ҳамкорлик доирасида эса ўзбекистонлик рефери Шерзод Қосимов Қатар ва Чехия миллий термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинини бошқарди.
Изоҳ (0)