Фотогалерея: Дунёнинг турли бурчакларидаги 1 миллион долларлик уйлар
AdMe 1 миллион доллар эвазига дунёнинг турли бурчакларидан қандай уй сотиб олиш мумкинлиги тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.
Нью-Йорк, АҚШ — 1 090 000 доллар
Фото: AdMeБир миллион доллар эвазига бу каби ёрқин апартаментлар билан жиҳозланган, ошхона, ювиниш хонаси ва битта ётохонага эга уйни сотиб олиш мумкин. Апартаментлар меҳмонхона биносида жойлашганлиги учун унинг маъмурияти бу ерда яшаш тартибини белгилаб беради. Масалан, бинода уй ҳайвонлари билан яшаш мумкин эмас.
Детройт, АҚШ — 1 000 000 доллар
Фото: AdMeУшбу кошонанинг ёши 130 дан ортиқ. Бу ерда 6 кишига мўлжалланган ётохона мавжуд ва бино газ ёрдамида иситиладиган тизимга эга. Уй капитал таъмирлашга муҳтож.
Париж, Франция — 999 000 доллар
Фото: AdMeСалкам бир миллион доллар эвазига Париждан уч хонали уй сотиб олиш мумкин. Бу ерда ошхона, ётохона, меҳмонхона жойлашган. Уй эгалари бир неча квартира учун мўлжалланган умумий ер майдонидан фойдаланишлари мумкин.
Севр, Франция — 996 600 доллар
Фото: AdMeФранциядаги ушбу кичкина шаҳарчадан юқоридаги маблағ эвазига бассейн ва катта томорқага эга уй сотиб олиш мумкин.
Милан, Италия — 921 441 доллар
Фото: AdMe1 миллион долларга эгалик қилувчи шахс Миландаги яхши даҳалардан биридан уч хонали уй сотиб олиши мумкин.
Барселона, Испания — 1 000 000 доллар
Фото: AdMeШунингдек, 1 миллион долларга Каталониядан кантри-усулида қурилган уйни ҳам сотиб олса бўлади.
Валенсия, Испания — 882 200 доллар
Фото: AdMeУшбу уйда 7 та хона, гараж ва хўжалик учун мўлжалланган кўплаб хоналар мавжуд.
Монреал, Канада — 998 000 доллар
Фото: AdMeМонреалда ушбу пул эвазига 4 та ётоқхонаси ҳамда бассейни мавжуд уйга эгалик қилса бўлади.
Токио, Япония — 1 068 165 доллар
Фото: AdMeБир миллион доллардан ортиқроқ маблағга метродан 5—10 дақиқалик узоқликда жойлашган кошонани сотиб олса бўлади.
Москва, Россия — 906 318 доллар
Фото: AdMe
Салкам бир миллион долларга Москва марказидан уч хонага эга ҳашаматли квартирани сотиб олиш мумкин.
Изоҳ (0)