Mattel Inc компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Барби қўғирчоғининг янги кўриниши америкалик қиличбоз ва жаҳон чемпиони Ибтиҳож Муҳаммад образини олди. Спортчи Олимпиада мусобақаларида ҳижобда иштирок этган биринчи америкалик ҳисобланади, деб ёзмоқда «РБК».
Қўғирчоқни яратишга компанияни Ибтиҳож Муҳаммад илҳомлантирган. Янги Барби ҳижоб ва оқ қиличбозлик костюмини кийган, шунингдек, унда ҳимоя шлеми ва шпага ҳам бор.
Барби Нью-Йоркда 13 ноябрь куни Glamour америка журналининг «Йил аёли» мукофотини топшириш маросимида тақдим этилган.
Изоҳ (0)