Австралия миллий терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этади. Шу тариқа мундиалда Осиёдан 5 та терма жамоа қатнашади: Эрон, Япония, Саудия, Жанубий Корея ва Австралия.
Плей-оффнинг дастлабки ўйинини Гондурасда ўтказган яшил қитъа термаси 0:0 ҳисобидаги дуранг натижага имзо чекканди. Томонларнинг Сиднейда бўлиб ўтган жавоб ўйинида Австралия 3:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдаги мезбонларнинг ҳар учала голи «Астон Вилла» аъзоси Миле Единак томонидан урилди.
33 ёшли футболчи шу тариқа қитъалараро плей-оффда Австралия қаҳрамонига айланди. Осиё плей-оффида Сурия постига 2 та гол урган Тим Кэхилл қаҳрамон бўлганди.
Австралия Сурияни тенг ўйнаб, таслим қила олмади. «Соккеруз»га ўзбекистонлик ҳакам «ёрдам берди»
ЖЧ—2018 Плей-офф 15 ноябрь, чоршанбаАвстралия — Гондурас 3:1
Голлар: Миле Единак, 53 (1:0). Миле Единак, 72-пен (2:0). Миле Единак, 86 (3:0). Фигероа, 94+ (3:1).Дастлабки ўйин: 0:0
Австралия билан ЖЧ иштирокчилари сони 31 тага етди. Сўнгги чипта эгаси эртага ўтадиган Перу — Янги Зеландия ўйинидан кейин ўз эгасини топади.
ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритган мамлакатлар:
Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Марокаш, Тунис, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания, Австралия.
Изоҳ (0)