Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путин билан биргаликда мамлакатлар ўртасида тинчлик келишуви имзоланиши йўлида ҳаракат қилиш ниятида эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Япония Россия назорати остидаги Жанубий Курил ороллари — Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомаи оролларига даъво қилиб келади. Тинчлик келишуви имзоланиши ҳақида гапирар экан, Япония айнан шу ороллар масаласининг ҳал этилишини назарда тутмоқда.
Россиянинг позициясига кўра, Иккинчи жаҳон уруши якунларига кўра СССР таркибига кирган бу ороллар халқаро ҳуқуқий меъёрлар бўйича шубҳага олиниши мумкин эмас.
«Тўрт орол масаласини ҳал қилиш ва тинчлик келишувини имзолаш учун биз бу катта йўлда президент Путин билан ўзаро ишончга қурилган муносабатлар асосида қадамма-қадам бир-биримиз томон борамиз», — деди Синдзо Абэ Манилада уюштирилган матбуот анжуманида.
Изоҳ (0)