Нидерландия ички ишлар ва қироллик ишлари вазири Кайса Оллонгрен Россия мамлакатдаги ички жараёнларга таъсир ўтказиш мақсадида ёлғон хабарлар тарқатаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Россия қарор қабул қилиш жараёнларига ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишда электрон ресурслардан фойдаланмоқда», — дейилади вазирнинг парламент қуйи палатасига йўлланган мурожаатида.
Оллонгрен хонимнинг сўзларига қараганда, гап пропаганда ҳақида, Россия ва тилга олинмаган яна бир қанча давлатлар томонидан қасддан сохта ахборот тарқатилиши ҳақида кетмоқда.
Муқаддам Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россияни халқаро тартибни бузишда айблаган эди.
Изоҳ (0)