Чилонзор ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари машинасида марихуана олиб кетаётган фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Айтилишиcа, 11 ноябрь куни соат тахминан 15:40 ларда Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида Captiva автоулови тўхтатилиб текширилганда унинг ҳайдовчиси, 1969 йилда туғилган Нурмухамедов Алишер Сирожиддиновичнинг ёнидан 2,06 грамм марихуана аниқланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)